Шеробод туманида 150 ўринли микромарказ ўз фаолиятини бошлади

Аҳоли, айниқса ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида вилоятда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай лойиҳаларнинг навбатдагиси Шеробод туманида йўлга қўйилди. Туманнинг “Тароқли” маҳалласи ҳудудида фойдаланилмаётган бино таъмирдан чиқарилиб, субсидия асосида жиҳозлар билан таъминланди ва 10 та йўналишда ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, 150 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминловчи микромарказ ташкил этилди.

Кеча вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу микромарказнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этиб, яратилган иш ўринлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Масъулларга вилоятнинг ҳар бир ҳудудида бу каби микромарказлар фаолиятини йўлга қўйиш топшириғи берилди.

Шунингдек, ушбу микромарказ қошида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳомийлигида аҳолига парранда тухумларини очириш ва жўжа етказиб бериш фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, туман мутасаддиларига ушбу фаолиятни кенгайтириш, аҳоли хонадонларида паррандачиликни ривожлантириш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида жўжаларни бепул етказиб бериш вазифаси топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.