Тўрт минг йиллик Жарқўтон ёдгорлигидан тақинчоқ ва сопол идишлар билан бирга кўмилган одам қабрлари топилди
Аввал хабар берилганидек, Президентимизнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида воҳадаги 10 та маданий мерос объектларида дунёнинг етук археология институтлари ва илмий марказлари олимларини жалб қилиб, ўрганиш ишларини олиб бориш топшириғи берилган. Бугунги кунда топшириққа асосан вилоятимизнинг турли манзилларида археологик қазишма ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Шулардан бири бўлган “Жарқўтон” ёдгорлиги 4000 йиллик тарихга эга, Ўзбекистонда ягона бўлган энг қадимги шаҳар ҳамда Ўрта Осиёдаги дастлабки цивилизация бешиги ҳисобланади. Ҳозирга қадар ёдгорликнинг ҳукмдор саройи, Ўрта Осиёнинг илк ибодатхонаси ва мингдан ортиқ қабрлар очиб ўрганилган.
Бугунги кунда Ўзбекистон-Франция қўшма экспедициясида Франция миллий тадқиқот маркази, Термиз давлат университети, Ўзбекистон миллий университети археолог олимлари иштирокида қазишма ишлари олиб борилмоқда. Қабрларни қазиш жараёнида қадимги аждодларимизнинг ўзига хос диний урф-одатлари ўрганилмоқда. Топилган турли тақинчоқлар ва бежирим қилиб ясалган сопол идишлар ўша давр ҳунармандчилигининг нақадар ривожланганлигидан дарак беради.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов “Жарқўтон” ёдгорлиги ҳудудида олиб борилаётган археологик қазишма ишлари билан танишди ва олимлар билан суҳбатлашди. Юртимиз тарихи ва дунё тамаддунини ўрганишда муҳим ҳисобланган бу каби археологик ёдгорликларнинг ўрганилиши илм-фан ривожида катта аҳамият касб этиши таъкидланди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz