Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Термиз шаҳрида 300 ўринли “Тиббиёт кластери” барпо этилаётганлиги тўғрисида аввал ҳам хабар (https://t.me/axborot_xizmati/24325) берган эдик. Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов умумий қиймати 78,7 млрд сўм бўлган мазкур лойиҳа доирасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Вилоят раҳбари масъулларга қурилиш ишларини сифатли амалга ошириб, лойиҳани белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берди.

Маълумот учун, умумий қиймати 78,7 млрд сўм бўлган ушбу «Тиббиёт кластери» замонавий тиббиёт жиҳозлари билан таъминланган 300 ўринли тиббиёт маркази, 450 ўринли ўқув хоналари ва конфренциялар залини ўз ичига олади. Лойиҳа амалга оширилгач, юқори технологик тиббий муолажалар шу ернинг ўзида амалга оширилади. Натижада фуқароларнинг бошқа ҳудудларга сарсон бўлишининг олди олинади ва йилига 14,3 млрд сўм маблағ тежалишига эришилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.