Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Эълон!!!

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг аҳоли муаммоларини ўрганиш, мурожаатларини тинглаш мақсадида бугун, 3 июнь куни соат 17:30 дан бошлаб Олтинсой тумани "Экраз" маҳалласи ҳудудидаги 56-сонли мактаб биносида туман аҳолиси билан учрашуви бўлиб ўтади.

Сайёр қабулда фақатгина Олтинсой тумани фуқароларининг мурожаатлари қабул қилинади.

Изоҳ: Қабулга келган ва рўйхатдан ўтган барча фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ҳамда ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида қабул ўтказилаётган ҳудуд фуқаролари рўйхатга олинади. Оммавий сайёр қабуллар навбат билан вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.