Ҳарбий хизматчиларнинг саломатлигини асраш, уларни даволаш ва соғломлаштириш ишларига катта эътибор қаратилиб, ҳарбий госпиталлар замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва шароитлар билан таъминланмоқда. Хусусан, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз ҳарбий госпиталида ҳам кенг кўламли қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Умумий қиймати қарийб 87,0 млрд сўм бўлган лойиҳа доирасида уч қаватли мажмуавий бино қуриш, рентген, лор, стоматология, юқумли касалликлар бўлимлари ва штаб биноларини мукаммал таъмирлаш, янги назорат ўтказиш пункти ва ошхона қурилиши ҳамда муҳандислик тармоқларини тортиш режалаштирилган. Ҳозирда лойиҳа бўйича қурилиш таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз ҳарбий госпиталида бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши билан танишди. Лойиҳалар юзасидан соҳа масъуллари ва қурувчиларнинг тақдимотларини қабул қилди. Қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш, замонавий шароитлар ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек, қурилиш ҳудудидаги дарахтларга зиён етказмаслик чораларини кўриш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz