Бугун вилоят ҳокимининг ҳафталик иш режасига мувофиқ қурилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар ва амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш, аниқланган камчиликларни муҳокама қилиш куни этиб белгиланган. Термиз шаҳри ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишган вилоят ҳокими қурилиш соҳасидаги бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда алоқадор мутасаддилар иштирокида соҳада олиб борилаётган ишларни видеоконфренцалоқа орқали муҳокама қилди.
Бир муддат аввал қурилиш соҳасидаги ишлар сифатини ўрганиш бўйича вилоят Ишчи гуруҳлари тузилиб, уларга вазифалар белгилаб берилганлиги тўғрисида хабар берган эдик. Бугунги муҳокамада ушбу Ишчи гуруҳлар томонидан вилоят бўйлаб қурилиш объектларида ўтказилган ўрганиш якунларида аниқланган камчиликлар ва йўл қўйилган хатолар танқидий кўриб чиқилди.
Президентимизнинг тегишли қарорлари билан тасдиқланган маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини қуриш, таъмирлаш дастурларининг вилоятдаги ижроси Ишчи гуруҳлар томонидан ўрганилганда қурилиш меъёри ва талабларига риоя этмаслик, ишларни сифатсиз бажариш, айрим лойиҳалар тўхтаб қолганлиги ҳолатлари аниқланган.
Вилоят раҳбари дастурларга асосан амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳа бўйича ўтказилган ўрганиш натижаларида аниқланган хато ва камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш топшириғини берди. Шунингдек, Ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилиши, аниқланган камчиликлар бўйича тегишли чоралар кўриб борилиши таъкидланди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz