Сурхондарё вилояти делегациясининг қадимий Аютайя шаҳрига ташрифи тафсилотлари
Хусусан, делегация аъзолари жорий йил 31 май куни Таиланд Қироллигининг тарихий пойтахти, ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган Аютайя шаҳрига ташриф буюришди. 1350 йилда асос солинган ва 1767 йилга қадар Таиланд Қироллиги пойтахти ҳисобланган Аютайя шаҳри ўзининг гуллаб-яшнаган даврида учта қироллик саройи, 375 та ибодатхона, 29 та мустаҳкам қалъа бўлган, шаҳар дарвозалари сони 94 тани ташкил этган. Ўша даврда шаҳарда бир миллиондан ортиқ киши истиқомат қилган.
Ташриф давомида очиқ осмон остидаги ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига Аютайя шаҳрида жойлашган тарихий обидалар мажмуасининг сақланиш шароити, муҳофаза этилиши ҳамда мазкур жойларда туристлар учун инфратузилма ва қулайликлар яратиш бўйича, шунингдек, узоқ масофали автомобиль йўлларида барпо этилган йўловчилар тўхташ жойларида яратилган шароитлар бўйича Таиланд тажрибаси ўрганилди.
Маълумот учун: Таиландга 2019 йил давомида 40 млн.га яқин, 2023 йил 1 чорагида 6,1 млн. хорижий сайёҳлар ташриф буюрган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz