Шўрчи туманида 500 иш ўрнига эга касаначилик ва тикувчилик лойиҳаси иш бошлади
Ҳокимлик янгиликлари / 2023-06-05
“Индинем кластери” МЧЖ томонидан Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласи ҳудудида умумий майдони 2,5 минг кв метр, йилига 12 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган, лойиҳа қиймати 5,0 млрд сўмлик касаначилик ва тикувчилик лойиҳаси ишга туширилди. Натижада 500 та янги иш ўринлари яратилиб, уларга “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарида турган, ишсиз хотин-қизлар ишга жойлаштирилди.
Лойиҳани тантанали ишга тушириш тадбирида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, шўрчиликларни ушбу янгилик билан табриклади. Тадбиркорга янги иш ўринларини яратиш йўлидаги бу каби лойиҳалари учун миннатдорчилик билдириб, келгусида фаолиятини кенгайтиришга ҳар томонлама кўмак кўрсатилишини таъкидлади.
Интерактив хизматлари
Барча хизматлар
>
Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?
Фойдали манзиллар
Боғланиш
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
Меню
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.