Хабар берганимиздек, Президентимизнинг жорий йил 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифида белгилаб берган топшириқларига асосан Термиз шаҳридаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят ҳокимининг доимий назоратида бўлган ушбу топшириқ ижроси, шаҳарнинг барча маҳаллаларида белгиланган дастурга асосан давом этмоқда.
Бугун ҳам вилоят раҳбари Термиз шаҳрининг 9 та, “Меҳробод”, “Гулираъно”, “Гулистон”, “Боғишамол”, “Алпомиш”, “Катта боғ”, “Юлдуз”, “Жайхун” ва “А.Авлоний” маҳаллаларида бўлиб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди ва мавжуд муаммоларни ўрганди. Дастурга кўра, ушбу маҳаллаларда 10,3 км асфальт ва 8 км бетон қоплама ётқизиш, 7 км пиёдалар йўлаги қуриш, 8,6 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилиши белгиланган.
Бугунги кунда 2,6 км асфальт, 2,8 бетон қоплама ётқизиш, 2,3 км пиёдалар йўлаги қуриш, 4,9 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини тортиш ишлари бажарилган. Кўп қаватли турар-жойларнинг фасадини бўяш, болалар майдончаларини таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Айрим маҳаллаларда кўчалар, ариқлар ва зовурлар тозаланмаган, қурилиш чиқиндилари олиб чиқилмаган. Кўчаларда аҳоли томонидан қурилиш материаллари, қум ва шағаллар қолдирилганлиги маҳалла кўркини бузиб, транспорт ва пиёдалар ҳаракатланиши учун ноқулайликлар туғдириётганлиги танқид қилинди.
Масъулларга олиб борилаётган ишларда аҳоли фаоллигини ошириш мақсадида тушунтириш ишларини олиб бориш, кўчаларни тозалаш, чиқиндиларни олиб чиқиш, инфратузилмани яхшилаш ишларини сифатли амалга ошириш ва талаб юқори бўлган ҳудудларда автотураргоҳлар ташкил этиш вазифалари белгилаб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz