Жарқўрғон туманида “Исроил Искандар нур” фермер хўжалигида 20 нафар кам таъминланган, “дафтарлар”да киритилган ва ишсиз фуқароларга ғалладан бўшаган майдонлар, шудгорланган, экин экишга тайёр ҳолда, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экин уруғлари билан бирга 20 сотихдан ажратиб берилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, фуқаролар билан учрашув ўтказди. Уларга ажратилаётган ер майдонларида самарали меҳнат қилиб, оилавий даромадларини ошириш бўйича тавсияларини берди. Шунингдек, шу ернинг ўзида фермер хўжалигининг илғор сувчилари, култиваторчилар ва дала ишчиларига совғалар – мобиль телефонлар топширилди. Фермер хўжалиги томонидан кам таъминланган оилаларга 200 килограмдан буғдой берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.