Сурхондарёлик ғаллакорлар мамлакатимизда биринчи бўлиб, товар дон топшириш режасини ортиғи билан бажарди
Қишлоқ хўжалиги учун об-ҳаво ноқулай келган бу йилги шароитда 89,3 минг гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос, эртапишар ғалла навларини парваришлаган воҳа миришкорлари шу кунгача қабул пунктларига 209 минг 185 тонна сара товар дон топшириб, шартномавий режани 101,1 фоизга бажардилар.
Жумладан, Ангор туманида “Саидносирхон”, “Икки дўст Сурхон-Ангор”, Термиз туманидаги “Намуна Қаҳрамон гавҳари”, “Шерзод Салавот”, Музработ туманидаги "Саидмуродова Солия", Денов туманидаги “Боғбон”, “Билол Мирзо”, Шўрчи туманидаги “Шавкат Абдураҳмонов”, “Иқбол-1”, Жарқўрғон туманидаги “Нурли Диёр Оқолтини”, “Сурхон Сабоси” каби фермер хўжаликлари 95-100 центнердан ҳосил олиб, вилоят хирмонига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшди.
Вилоят ғаллачилигидаги бу муваффақият қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларнинг жадаллашганлиги, кластер фаолиятининг йўлга қўйилганлиги, фермерларнинг моддий манфаатдорлиги, ерга, мулкка эгалик ҳиссининг ошганлиги, замонавий усулларнинг изчиллик билан жорий этилганлиги самарасидир.
Жорий йилда воҳа ғаллакорлари гектарлар ҳосилдорлигини ўртача 76,6 центнерга етказиб, мавжуд майдонлардан 695 минг 500 тонна сара дон ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда.
Вилоятда ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz