Термиз туманида ижтимоий соҳа объектларининг фаолияти билан танишилди

угун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳафталик иш режасига мувофиқ Термиз туманидаги ижтимоий соҳа объектлари, 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ва 70-сонли оилавий поликлиника фаолияти билан танишди.

Қуввати 90 ўринли бўлган 13-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишган вилоят раҳбари, тарбияланувчиларга таълим-тарбия бериш, касб-ҳунарларнинг фундаментал асосларини болаликдан ўргатиш борасида олиб борилаётган машғулотларни кўздан кечирди. Болажонлар учун турли ўйинчоқлар топширилди. Боғчада муқобил энергия манбалари жорий этилган.

Кейинги манзилда вилоят ҳокими 70-сонли оилавий поликлиникада бўлиб, “Электрон поликлиника” тизимини жорий этиш, тиббий хизмат кўрсатишни рақамлаштириш борасида амалга оширилган ишлар билан танишди. Поликлиникада шароитлар, ободонлаштириш ишлари ҳамда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш намунали йўлга қўйилган. Тиббиёт маскани билан танишув якунида поликлиниканинг патронаж ҳамшираларига иш фаолиятида фойдаланишлари учун планшетлар топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.