Музработда 100 ўринли замонавий хусусий боғча фойдаланишга топширилди
Музработ тумани “Маданият” маҳалласида “Райҳонгул” МЧЖ томонидан қурилган, лойиҳа қиймати 1,8 млрд сўмлик давлат-хусусий шерикичилик асосидаги 100 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.
Бугун мазкур боғчанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, туман мутасаддилари, нуронийлар, фаоллар ва ёшлар ҳамда соҳа масъуллари иштирок этишди. Хусусий мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Маълумот учун, ҳозирги кунда туманда 23 та давлат, 1 та нодавлат, 8 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат ва 112 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. Мазкур боғчаларда тумандаги 3-7 ёшдаги 13,7 минг нафар болаларнинг 8,1 нафари ёки 59,3 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz