Жисмоний шахслар, тадбиркорлар ҳамда нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, шунингдек институтлар диққатига!!!
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилаётган Жаҳон банки иштирокидаги “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш - 2 - фаза” лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятида 2 та “Бизнес-инкубатор ва мураббийлик маркази” ташкил этилишига кўмаклашиш белгиланган.
“Бизнес-инкубатор ва мураббийлик марказлари” тадбиркорларни, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган аҳолини, айниқса ёшлар ва аёлларни тадбиркорликка ўқитади, уларга бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишга ёрдамлашади, бизнес ғояларни шакллантиришга кўмаклашади, молиялаштириш йўлларини топишга ёрдам қилади, уларнинг тадбиркорлик фаолияти йўлга тушиб кетгунча мураббийлик қилади.
Ушбу Лойиҳа кўмаги билан Сурхондарё вилоятида “Бизнес-инкубатор ва мураббийлик маркази”ни ташкил этиш, фаолиятини олиб бориш ва бундан тижорат фаолияти сифатида фойда олиш истагида бўлган номзодлар ўз аризаларини жорий йилнинг 26 июнига қадар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган комиссияга (манзил: Термиз ш. Дилнаво кўчаси 16 “V” уй,) тақдим этишлари мумкин.
“Бизнес инкубатор ва мураббийлик маркази”ни ташкил этиш шартлари, Лойиҳа томонидан тақдим этиладиган кўмаклар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ариза намуналарини ушбу ҳавола орқали олишингиз мумкин.
Агар Сиз Сурхондарё вилоятида ўз бизнес-инкубатор ва мураббийлик марказингизни ташкил этиш ва уни барқарор тижорат фаолиятингизга айлантирмоқчи бўлсангиз танловда иштирок этишга таклиф этамиз!
Қўшимча маълумот олин учун: +99899 077 99 93
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz