Сектор раҳбарларининг нуронийлар ва меҳнат фахрийлари билан учрашуви бўлиб ўтди

Бугун эрта тонгдан “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” мажмуасида сектор раҳбарлари нуронийлар, меҳнат фахрийлари ва фаоллар билан бир пиёла чой устида учрашув ўтказиб, улар билан дилдан суҳбат қуришди. Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, нуронийлар ва меҳнат фахрийларидан ўзларининг бой ҳаётий тажрибаси билан ёшларга насиҳатда бўлиш, фаоллардан ҳар жабҳада уларга ўрнак кўрсатиб, ёшларни тўғри йўл-йўрик кўрсатишга чорлади.

Тадбирда бир гуруҳ нуронийлар ва меҳнат фахрийлар вилоятнинг ҳар бир соҳада илдамлашига қўшаётган ҳиссалари учун рағбатлантирилиб, уларга вилоят ҳокимлигининг совғалари топширилди.

Тўкин дастурхон атрофида жам бўлган нуронийлар юрт тинчлиги, аҳоли фаровонлиги, осмонимиз мусаффолиги ҳамда кенг кўламли ислоҳатларимизнинг бардавом бўлишини сўраб дуога қўл очишди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.