Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Шеробод тумани марказига кириб борувчи 4Р-23Ж автомобиль йўлининг 6 километр қисмини тўлиқ реконструкция қилиш бўйича дастур қабул қилинган бўлиб, лойиҳани амалга ошириш 2019-2024 йилларга мўлжалланган.

Умумий қиймати 78,2 млрд сўм бўлган ушбу лойиҳанинг биринчи босқичида йўлнинг 2 километр қисми тўлиқ реконструкция қилинди. Йўлда 200 дона тунги ёритиш чироқлари, йўл ўқида ажратувчи “бардёр” ва сув қочириш ариқлари ўрнатиш, пиёдалар йўлакчасини қуриш, асфальт қоплама ётқизиш ишлари бажарилди.

Бугун йўлнинг ушбу қисми фойдаланишга топширилди. Тантанали маросимда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, туман мутасаддилари, нуронийлар, фаоллар ва ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Нуроний отахонлар юртимиз тинчлиги, ободлиги ва фаровонлигини, янги йўлнинг кўп йиллар халқимизга хизмат қилишини сўраб дуога қўл очишди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.