Музработлик ёшларнинг 100 нафарига такрорий экин учун ер берилди
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманида бўлиб, ғалладан бўшаган ер майдонларини такрорий экин учун ёшларга ажратиб бериш тадбирида иштирок этди. Тадбир аввалида ғалла ўрим-йиғимида жонбозлик кўрсатган саксондан ортиқ отрядлар раҳбарлари, аъзолари, фермер хўжалиги ишчилари, механизатор ва сувчиларга совғалар топширилди.
Шунингдек, туманнинг “Янги ҳаёт”, “Шаффоф”, “Йўлчи” ва “Янги диёр” маҳаллаларида яшовчи 100 нафар эҳтиёжманд, кам таъминланган, “дафтарлар”да турган оилалар вакилларига 200 килограммдан буғдой берилди.
Шундан сўнг, “Маматқул” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган, шудгорланиб, экин экишга тайёр ҳолга келтирилган 20 гектар майдони “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экиладиган ҳосилдор уруғлари билан 100 нафар ишсиз, “Ёшлар дафтари”да турган ёшларга ажратиб берилди.
Вилот раҳбари шу ернинг ўзида ғўза парваришининг бориши билан ҳам танишди. Агротехник тадбирларни муддатида олиб бориш топшириғи берилди. Якунда масъулларга ғалладан бўшаган ер майдонларини белгилган режага мувофиқ ишсиз фуқароларга ажратиб бериш ишларини изчил давом эттириш вазифаси юкланди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz