Ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида такрорий экин учун ер майдонлари ажратиш тадбирлари Шеробод туманида давом этди. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов туманда бўлиб, туман мутасаддилари, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашув ўтказди.
Ҳокимлик янгиликлари / 2023-06-18
Учрашувда туман ғалла режасини ортиғи билан бажарганлиги таъкидланиб, ғалла ўрим-йиғимида фаол иштирок этган 50 дан ортиқ отряд раҳбарлари, аъзолари, илғор фермер хўжалиги раҳбарлари ва ишчилари, механизаторлар, комбайн операторлари ҳамда сувчиларга совғалар топширилди. Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг 100 нафарига буғдой тарқатилди.
Туманнинг 4 та ҳудудидаги фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган майдонлари шудгорланиб, экин уруғлари билан 150 нафар ёшларга ажратиб берилди. Тадбир сўнгида эҳсон учун жонлиқ сўйилиб, тумандаги Исо Термизий мажмуасида дастурхон ёзилди.
Интерактив хизматлари
Барча хизматлар
>
Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?
Фойдали манзиллар
Боғланиш
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
Меню
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.