Ҳафта аввалида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида топшириқлар ижроси ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Видеоконфренцалоқа шаклида ўтказилган муҳокамада дастлаб, ишчи гуруҳлар томонидан “хонадонбай” ўрганиш, уйма-уй юриш орқали муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.
Шундан сўнг, дастурга асосан Термиз шаҳрининг 37 та маҳалласида инфратузилмани ривожлантириш бўйича айрим вилоят ташкилотлари ва бошқармалари томонидан бириктирилган маҳаллаларда ишларни тўғри ташкил қилмаганлиги танқид қилиниб, мутасаддиларга қатъий огоҳлантириш берилди.
Кейинги масала сифатида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган агротехник тадбирларнинг бориши танқидий муҳокама қилинди. Ҳудудларда ишларни сифатли ташкил этиш, юзага келган муаммоларни жойида ҳал этиб бориш мақсадида алоқадор ташкилот ва бошқармалар масъулларидан иборат 4 та ишчи гуруҳ тузилиб, ҳудудларда ўрганиш ишларини бошлаш топшириғи берилди.
Муҳокамалар якунида ғалладан бўшаган майдонларни такрорий экин учун алоҳида (“қизил” ва “сариқ”) тоифадаги ёшларга ажратиб бериш топшириғи ижроси таҳлил қилинди. Бу борадаги ишлар талаб даражасида эмаслиги таъкидланди. Ҳокимликлар ва масъул бошқармаларга ёшларга ер майдонларини ажратиш масаласини якунига етказиш бўйича муддат белгиланди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz