Дўстлик ва ҳамкорлик ришталари янада мустаҳкамланди

Халқаро турнир якунида мамлакатимиз ҳамда дунёнинг 30 га яқин давлатидан ташриф буюрган 100 нафардан ортиқ спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва расмий вакиллар учун вилоят ҳокимлиги томонидан қабул ўтказилди.

Тадбирда азал-азалдан улуғ алломалар, азиз-авлиёлар, алп келбатли полвонлар юрти бўлган Сурхон воҳасига ташрифи, нуфузли халқаро турнирдаги иштироки учун меҳмонларга миннатдорчилик билдирилди. Уларга эсдалик совғалари топширилди.

Ўз навбатида ташриф буюрганлар олижаноблик, мардлик ва ҳалоллик тимсоли бўлган ўзбек курашидан завқланиб, унинг самимий ва идрокли спорт тури эканини олқишлашди. Тадбир санъаткорларнинг куй-қўшиқларига, рақсларга уланиб кетди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.