Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманига ташрифининг кейинги манзилида “Ат-Термизий” маҳалласи ҳудудида жойлашган 22-сонли мактабда олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишди.

Мактаб биносини реконструкция қилиш лойиҳаси вилоятдаги 62 та оғир шароитдаги мактабларни таъмирлаш дастури асосида амалга оширилаётган бўлиб, лойиҳа қиймати 1 млрд 68 млн сўмни ташкил этади.

Вилоят раҳбари қурувчи ташкилот вакиллари ҳамда мактаб масъуллари билан суҳбатлашди. Туман мутасаддиларига ишларни сифатли амалга ошириш устидан доимий назорат ўрнатиш, лойиҳани янги ўқув йили бошлангунга қадар якунлаш топшириғи берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.