Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Денов туманида 250 ўринли тикувчилик цехи ишга туширилди

Денов тумани “Намозгоҳ” маҳалласида ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида 250 иш ўрнига эга, субсидия асосида жиҳозлар билан таъминланган тикувчилик цехи ишга туширилди.

Лойиҳанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди.

Вилоят раҳбари "Инденим текстил" МЧЖ ташаббуси билан амалга оширилган лойиҳада ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, лойиҳани кенгайтириш, иш ўринлари сонини кўпайтириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича таклиф ва тавсияларини берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.