Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Денов туманига ташрифининг кейинги манзилида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ва улардаги мавжуд муаммоларни ўрганди. Дастлаб, “Намозгоҳ” маҳалласи ҳудудида барпо этилаётган “Савдо мажмуаси” лойиҳаси билан танишилди.

Денов тумани ҳокимлиги қошида ташкил этилган дирекция томонидан 21 гектар майдонда қиймати 346 млрд сўмлик 25 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Ҳозирда 8,2 гектар майдонда 29 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Ер ва мулк ҳуқуқи билан боғлиқ муаммолар мавжуд.

Вилоят раҳбари лойиҳа билан танишиб, мавжуд муаммоларни томонлар билан батафсил ўрганиб чиқиш ҳамда ҳуқуқий ечимларини қилиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.

Кейинги манзилда вилоят раҳбари “Қўзичоқли” маҳалласи ҳудудида “Аббос эко агро” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган минивен ва кичик юк машиналари ишлаб чиқариш лойиҳасини кўздан кечирди. Хитойлик ҳамкорлар билан амалга оширилаётган лойиҳада ҳам мавжуд муаммолар ўрганилди.

2024 йилда ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳанинг муаммоларини ўрганиб, тегишли тартибда ҳал қилиш чораларини кўриш бўйича масъулларга вазифалар юкланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.