Термиз шаҳрида 9 қаватли турар жой ва 200 ўринли клиника лойиҳаси билан танишилди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида қурилиши олиб борилаётган лойиҳалар билан танишиш мақсадида “Алпомиш” маҳалласида бўлди. Ҳудуддаги собиқ деҳқон ва озиқ-овқат бозори ўрнидан “Smart Hous Building” МЧЖ томонидан 9 қаватли турар-жой ва 200 ўринли клиника қурилмоқда.
Вилоят раҳбари мазкур лойиҳа доирасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Лойиҳа ташаббускори билан мавжуд муаммолар хусусида суҳбатлашди. Аҳолининг турар-жой ва сифатли тиббий хизматга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилиши мақсад қилинган ушбу лойиҳани сифатли амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, шу ернинг ўзида “Ургут Термиз Алоқа” МЧЖ томонидан барпо этилаётган кўп қаватли турар ва нотурар жой бинолари қурилиши лойиҳаси тақдимот қилиниб, лойиҳадаги мавжуд муаммолар тўғрисида ахборот берилди.
Масъулларга ҳар иккала лойиҳадаги мавжуд муаммоларни батафсил ўрганиб тегишли тартибда ҳал этиш топшириғи берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz