Қурилиш соҳасидаги ишлар танқидий муҳокама қилинди: Айрим раҳбарлар ишдан олинди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда ижро интизоми, қурилиш соҳасида йўл қўйилган камчиликлар, мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Президент Фармон ва қарорлари, топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, йиғилиш баёнлари ҳамда ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар давомида берилган топшириқлар ижроси таҳлил қилиниб, ижро интизомига қатъий риоя қилмаганлиги, топшириқлар ижросини тўлиқ таъминламаганлиги учун вилоят ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари огоҳлантирилди.

Қурилиш соҳасида йўл қўйилган камчиликлар кескин танқидий руҳда муҳокама қилинди. Аниқланган камчилкиларни бартараф этмаган, ўз вазифасини лозим даражада бажармаганлиги учун “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК директори, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Минтақавий йўлларни қуриш буюртмачи хизмати ДУК Сурхондарё филиал директори ишдан олинди.

Йиғилишда кун тартибидаги барча масалалар танқидий таҳлил қилиниб, масъулларнинг ахборотлари тингланди. Йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, уларни бартараф этиш бўйича муддат ва вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.