Жарқўрғон тумани “Ободгузар” маҳалласида мономарказ иш бошлади

Вилоят ҳокими мономарказнинг очилиш маросимида иштирок этиб, бу ерда яратилган шароитлар, иш ўринлари, касб-ҳунар ўргатиш тўгараклари фаолияти билан танишди.

Мономарказда автомобиллар устаси, чилангарлик, тикувчилик каби қатор касблар бўйича ишсиз фуқароларни ўқитиш йўлга қўйилган. Вилоят раҳбари шу ерлик нуронийлар, касб-ҳунар ўрганишга келган фуқаролар билан суҳбатлашди. Масъулларга мономарказ фаолиятини кенгайтириш, талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш курсларини ташкил этиш, касб-ҳунар ўрганган ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.