Шеробод ва Музработ туманларида қишлоқ хўжалиги масалалари муҳокама қилинди
Ҳозирги иссиқ кунларда пахта далаларида агротехник тадбирларнинг тўғри йўлга қўйилиши ҳосилдорликни сақлаб қолиш, тўғри парваришни амалга ошириш ҳосилга ҳосил қўшилишига хизмат қилади. Шу сабабли бу соҳадаги ишлар кечиктириб бўлмас тадбирлар сирасига киради.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод ва Музработ туманларида бўлиб, пахта далаларида олиб борилаётган ишлар юзасидан вилоят Ишчи гуруҳлари томонидан ўтказилган ўрганиш ишлари натижаларини муҳокама қилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар, ўз муддатида амалга оширилмаган тадбирлар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди. Ҳозирги чилла иссиғида ҳосилни сақлаб қолиш, уни кўпайтириш мақсадида агротехник тадбирлар, жумладан, чилпиш ишларини тўлиқ якунлаш, ўғитлаш, суғориш, шарбат сувлари бериш каби тадбирларни изчил, муддатида ва сифатли амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz