Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ туманида бўлиб, “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи Нормурод Кенжаев томонидан йўлга қўйилган гул кўчатлари етиштириш ва гилам тўқиш фаолияти билан танишди.

Фуқаро томонидан яшаш хонадонида ташкил этилган иссиқхонада 3 нафар, гилам тўқиш цехида касаначилик асосида 8 нафар “дафтарлар”да турган хотин-қизлар иш билан таъминлаган.

Вилоят ҳокими оилавий тадбиркорнинг гулчилик фаолиятини юқори баҳолаб, туман масъулларига ушбу тажрибани оммалаштириш, маҳаллада гул кўчатлари етиштириш лойиҳаларини кўпайтириш топшириғини берди. Шунингдек, тадбиркорнинг касаначилик фаолиятини кенгайтириш учун жой масаласидаги мурожаатига асосан янги 60 кишилик жойга кўчириш бўйича туман ҳокимига вазифалар юкланди.

Ҳозирда тадбиркор томонидан иссиқхонада 60 минг дона гул кўчатлари етиштирилган ва бозоргир тўқима гиламлар ишлаб чиқарилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.