Қизириқ тумани “Истиқлол” оилавий шифокорлик пунктининг янгиланган биноси фойдаланишга топширилди

Қизириқ тумани “Истара” маҳалласида жойлашган тиббиёт муассасаси биноси 1,1 млрд сўм маблағ эвазига реконструкция қилиниб, замонавий шароитлар билан таъминланди ҳамда муассаса оилавий шифкорлик пунктига айлантирилди. Бугун мазкур тиббиёт масканининг янгиланган биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, муассасада яратилган шароитлар, “Электрон поликлиника” тизимини жорий этиш ишлари, аҳоли тиббий хизмат кўрсатиш жараёнлари билан танишди. Масъуллар томонидан тиббий хизматлар кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, келиб тушган мурожаатларга асосан касалликлар динамикаси тўғрисида ахборот берилди.

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида “Истиқлол” оилавий шифокорлик пунктига компьютер жамланмалари, УЗИ ва ЭКГ аппаратлари, тиббий жиҳозлар ҳамда патронаж ҳамшираларга планшетлар топширилди.

Вилоят раҳбари шу ернинг ўзида маҳалла нуронийлари ва фаоллари билан ҳам суҳбатлашди. “Истара” маҳалласида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлган нуронийлар давлатимиздан миннатдор эканликларини билдиришиб, дуога қўл очишди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.