Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Қизириқда пахта ҳосилини йиғиб олиш мавсуми олдидан семинар ўтказилди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ туманида бўлиб, пахта далаларида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Шундан сўнг туманда пахта ҳосилини йиғиб олиш мавсумига тайёргарлик бўйича ташкил этилган семинарда иштирок этди.

Туманда 7 684 гектар майдондаги пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш мақсадида 119 та отряд ташкил этилган ва 142 та техника жалб қилиш режалаштирилган. Семинарда отрядлар, жалб қилинган техникаларнинг шайлик ҳолати, теримчилар учун пахта майдонларида шароит яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Туман ҳокими олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.

Вилоят ҳокими ҳудудлар ва отрядлар раҳбарлари ҳамда масъуллар билан суҳбатлашиб, йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича вазифаларни белгилаб берди. Шунингдек, паха йиғим терими вақтида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Тадбирга фавқулодда вазиятлар органларининг 83 нафар ходимлари ва 17 та махсус техникалари жалб қилинди.

Тадбир якунида мавсум олдидан эҳсон учун жонлиқ сўйилиб, қуръон тиловат қилинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.