Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Мустақиллик байрами тадбирига тайёргарлик ишлари билан танишилди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри “Санъат саройи” ҳудудидаги очиқ амфитеатр майдонида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги байрам тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўриш, ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари ҳамда саҳна декорацияларининг таклиф лойиҳалари билан танишди.

Ҳар бир йўналиш бўйича барам тадбирларига тайёргарлик ишларини пухта амалга ошириш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг маданият ходимлари иштирокида байрам тадбири дастури муҳокама қилинди. Соҳа масъуллари ва байрам режиссёрига дастурни ишлаб чиқиш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.