Термиз шаҳрида ёшлар саноати ва тадбиркорлик зонаси қурилишига старт берилди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов айни кунларда Сурхондарёда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан Термиз шаҳри “Тинчлик” маҳалласида лойиҳа қиймати 21 млрд сўм бўлган, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Сурхондарё вилояти филиали учун қурилаётган 1 000 ўринли янги бино қурилиш жараёнлари билан танишишди.
Вилоят ҳокими ва вазир қурилиш ишларининг бориши ва келгусида бинони замонавий технологиялар билан жиҳозлаш бўйича ўзаро фикр алмашишди.
Шундан сўнг, ушбу маҳалла ҳудудида 3 гектар майдонда ташкил этилиши режалаштирилаётган Ёшлар саноати ва тадбиркорлик зонаси қурилишига старт берилди. Зона ташкил этилиши белгиланган 3 гектар майдон 14 та лотга бўлинган бўлиб, ҳозирда лотларни аукцион савдоларига чиқарилган. Ёшлар саноати ва тадбиркорлик зонасида умумий қиймати 63,1 млрд сўмлик, ишлаб чиқариш қуввати 54,2 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши ва 140 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz