Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг навбатдаги тадбиркорлар қабули мурожаатларни кенгроқ қамраб олиш мақсадида шаҳар ва туманлар студиялари орқали онлайн форматда ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг навбатдаги тадбиркорлар қабули мурожаатларни кенгроқ қамраб олиш мақсадида шаҳар ва туманлар студиялари орқали онлайн форматда ташкил этилди.

Қабул аввалида тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича 47 та ташкилот вакилларидан иборат вилоят Ишчи гуруҳи ҳамда “Call-центр” фаолияти йўлга қўйилиши маълум қилинди. Ишчи гуруҳи аъзоларининг тадбиркорлар муаммоларини ўрганишдан тортиб, ҳал этишгача бўлган барча босқичдаги вазифалари тушунтирилди. Шунингдек, тадбиркорлар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқилиши ва ҳал этилишини назорат қилиш вилоят прокуратураси томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Қабулда ҳудудий студиялардан иштирок этаётган 400 дан ортиқ тадбиркорнинг 414 та масаладаги мурожаати ҳудуд раҳбарлари ва масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Масъулларга тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича вазифалар ва чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Маълумот учун, тадбиркорлар ўзларининг муаммоли масалалари юзасидан вилоят ҳокимлигида ташкил этилган “Call-центр”нинг қуйидаги телефон рақамларига ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача мурожаат қилишлари мумкин:

(76) 223-18-32
 (76) 223-18-33
 (76) 223-18-34
 (76) 223-18-35

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.