Бандихон туманида иккита йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

“Бандихон агрокластер” МЧЖ томонидан пахта ва сунъий толадан ип-калава ишлаб чиқариш ҳамда тикувчиликни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Умумий қиймати қарийб 189 млрд сўм бўлган лойиҳа доирасида йилига 4 минг тонна ип калава ишлаб чиқарилади ва 600 та иш ўрни яратилади.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бандихон туманида бўлиб, мазкур лойиҳалар қурилиши билан танишди. Ҳудуддаги 4 та маҳалланинг ишсиз, “дафтарлар”да турган фуқаролари бандлигини таъминловчи ҳамда йиллик экспорт ҳажмини 5 млн оширувчи лойиҳаларни белгиланган муддатда ишга тушириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Хайрли ишлар ривожи учун жонлиқ сўйилиб, эҳсон қилинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.