Навбатдаги семинар Шеробод туманида ўтказилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирокида пахта ҳосилини йиғиб олиш мавсумига тайёргарлик бўйича навбатдаги семинар Шеробод туманида ташкил этилди.

Семинарда туман мутасаддилари, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва фермер хўжаликлари, отрядлар раҳбарлари ҳамда алоқадор масъуллар иштирок этишди. Туманда 9 250 гектар майдондаги пахта ҳосилини йиғиштириб олиш учун 195 та терим отрядлари ташкил этилган ва уларга 20 мингдан ортиқ теримчилар жалб қилиниши режалаштирилган.

Терилган пахта хом ашёсини пахта қабул қилиш масканларига узлуксиз етказиб бериш мақсадида 112 та транспорт воситаси, 217 та трактор тиркамаси мавсумга шай ҳолатга келтирилган.

Вилоят ҳокими ҳудудлар ва отрядлар раҳбарлари ҳамда масъуллар билан суҳбатлашиб, йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.