Ангор туманида ҳам пахта йиғим-терими олдидан семинар ўтказилди

Ангор туманида ҳам вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида пахта ҳосилини йиғиб олиш мавсумига тайёргарлик бўйича семинар ташкил этилди. Унда туман сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги масъуллари, отряд раҳбарлари, алоқадор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Туманда битта кластер ва 32 та фермер хўжаликлари томонидан 4 минг 734 гектар майдонда ғўза парвариш қилинмоқда. Пахта ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш учун 105 та терим отряди шакллантирилган ва 11 мингдан ортиқ теримчи жалб қилиш режалаштирилган. Пахта ҳосилини қабул масканларига узлуксиз етказиб бериш мақсадида 20 та теримчиларни ташиш техникалари, 55 та транспорт воситаси, 136 та трактор тиркамаси мавсумга шай ҳолатга келтирилган.

Семинарда отрядлар, жалб қилинган техникаларнинг шайлик ҳолати, теримчилар учун пахта майдонларида шароит яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман раҳбарлари ахборот берди. Вилоят ҳокими ҳудудлар ва отрядлар раҳбарлари ҳамда масъулларга йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Шунингдек, пахта йиғим терими вақтида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.