Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Шаҳар бўйлаб топшириқлар ижроси ўрганилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов куннинг иккинчи ярмида Термиз шаҳридаги қатор маҳаллалар ва объектларда бўлиб, дастурлар ижроси, қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларининг бориши билан танишди.

➖ “Санъат саройи” ҳудудини кўкаламзорлаштириш бўйича берилган топшириқлар кўздан кечирилди. Ҳудудда суғориш тизимларини ўрнатиш, майсазорлар ташкил этиш, гул кўчатлари экиш ишлари олиб борилмоқда;

➖ “Бўстон”, “Наврўз”, “Жўйжангал” ва “Мехробод” маҳаллаларида йўллар қурилиши, кўп қаватли турар жойлари таъмири ҳамда яшил ҳудудларни ташкил этиш, ободонлаштириш ишларининг бориши билан танишилди;

➖ “Алпомиш” спорт мажмуасининг халқаро кураш мусобақасига тайёрлаш бўйича олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди;

➖ Реконструкция ишлари олиб борилаётган 16-сонли ихтисослаштирилган мактаб биносида бўлиниб, қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифати ўрганилди.

Вилоят раҳбари мазкур манзилларда ишларни сифатли ва белгиланган муддатда бажариш бўйича топшириқлар бериб, масъулларга “Санъат саройи” ҳудудини кўркам, маҳаллаларни обод, спорт мажмуасини ва мактабни замонавий қиёфага келтириш, зарур шароитлар билан таъминлаш вазифаларини юклади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.
https://alatberatbekasjepang.com/ https://cms.uki.ac.id/pict/spulsa/ https://pmb.takumi.ac.id/file/ https://siparaf.beraukab.go.id/asset/ http://esppd.niasbaratkab.go.id/lib/ygacor/ https://simata.bulelengkab.go.id/application/app/ https://siadik.disdik.jambiprov.go.id/assets/ https://stdb-disbun.kutaitimurkab.go.id/storage/2024/ https://orientasionline.usk.ac.id/osimpus/application/libraries/dompdf_qindsaof/vendor/assets/ https://data.dinaspupr.kalselprov.go.id/lib/
https://aktasidangma.gkjw.or.id/aset/js/sgacor/https://perpustakaan.poltekkesjkt2.ac.id/wp-content/plugins/https://tendik.unand.ac.id/images/https://aktasidangma.gkjw.or.id/vendor/sgacor/https://tendik.unand.ac.id/images/sgacor/