Сурхондарёдаги умумтаълим мактабларини янги ўқув йилига тайёрлаш учун 11 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Сариосиё тумани 12-сонли мактабда воҳадаги умумий ўрта таълим мактабларининг 2023-2024 ўқув йилига тайёргарлигига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Семинар видеоконфренцалоқа шаклида ўтказилиб, унда таълим соҳаси масъуллари, бошқарма бошлиқлари, шаҳар ва туманлар студияларидан сектор раҳбарлари, мутасаддилар ҳамда мактаб директорлари иштирок этди.

Семинарда мактабларни янги ўқув йилига пухта тайёрлаш, жамиятда ўқитувчи обрў-эътиборини ошириш, уларни вазифасидан ташқари ишларга жалб қилмаслик, таълим сифатини яхшилаш борасидаги масалалар муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари ўқитувчиларни ўз вазифасидан ташқари ишларга жалб қилган ҳар қайси даражадаги раҳбарга нисбатан кескин чоралар кўрилишини таъкидлади.

Таълим муассасалари шароитларини яхшилаш, янги ўқув йилига тайёрлаш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетидан 11 млрд 195 млн сўм маблағ ажратилиб, мактабларнинг ички ва ташқи ёритиш чироқларини янгилаш, ўқув биноларининг пол, ички ва фасад қисмларини таъмирлаш учун зарур бўлган материаллар харид қилинди.

Харид қилинган ушбу материаллар семинар якунида барча ҳудудларда таъмирланиши режалаштирилган мактаблар директорларига топширилди ва мутасаддиларга таъмирлаш ишларини қисқа фурсатларда якунлаш топшириғи берилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари тумандаги 12-сонли умумтаълим мактабидаги мавжуд шароитлар, унинг янги ўқув йилига шайлик ҳолатини кўздан кечирди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.