Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё тумани 12-сонли мактабдаги семинардан сўнг тумандаги 1-сонли мактабда бўлиб, таълим масканининг шароитлари ва янги ўқув йилига тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Туман марказида жойлашган мактабдаги шароитлар талаб даражасида эмаслиги, ўқув биноси таъмирталаб ҳолатда эканлиги танқид қилиниб, зудлик билан таъмирлаш ишларини бошлаш бўйича туман ҳокими ва мутасаддиларга топшириқ берилди.

Жумладан, мактаб ҳовлисига асфальт ётқизиш, эшик ромларини алмаштириш, ички ва ташқи фасадини бўяш, янги ўқув йилига барча шароитлар билан таъминлаган ҳолда тайёрлаш топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.