Термиз шаҳрида қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш дастурининг ижроси билан танишди. Хусусан, таълим муассасалари, шифохона, кўп қаватли турар жойлар, йўллар қурилишининг бориши масъуллар иштирокида кўздан кечирилди.

Термиз шаҳри раҳбарлари ва қурилиш соҳаси масъулларига қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш бўйича қатор вазифа ва топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.