Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмасига 2,4 млрд сўмлик тиббий жиҳозлар топширилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, шифохона фаолияти, яратилган шароитлар, тиббий хизмат кўрсатиш жараёнлари билан танишди ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган биноларни кўздан кечирди.

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида туманлараро қўшма жароҳатлар бўлими ташкил этиш учун компьютер томографияси (МСКТ), операция хонаси лампаси, 6 та ногиронлар мобиль аравачаси, 6 дона беморлар учун мўлжалланган кресло, 9 дона вазн ўлчамли ётоқлар жамланмалари бўлган, жами 2,4 млрд сўмлик тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар топширилди.

Вилоят раҳбари тиббиёт ходимлари билан суҳбатда аҳолига сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш, барча ходимлар ўзларига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришлари лозимлигини таъкидлади. Туман мутасаддиларига шифохона ҳудудида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш ва муддатида якунлаш вазифаси юкланди. Шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.