Денов туманида пахта майдонлари дефолиацияси ва йиғим-терим мавсуми олдидан кўргазмали семинар ўтказилди
Сурхондарё вилояти Денов тумани “Сурхон сифат текстил кластер” МЧЖга қарашли пахта қабул қилиш масканида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, қишлоқ хўжалиги масъуллари, пахта тўқимачилик кластерлари, фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида ғўзани дефолиация қилиш, йиғим-терим мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Денов туманида 8 788 гектар майдондаги пахта ҳосилини йиғиштириб олиш учун 226 та отряд ташкил этилган, 180 та махсус техника ва 267 та тиркама жалб қилинган. Отрядлар, жалб қилинган техникалар ва ОВХ пуркагичларининг шайлик ҳолати, теримчилар учун пахта майдонларида шароит яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг ахбороти тингланди.
Вилоят раҳбари масъулларга йиғим-терим мавсумига пухта ҳозирлик кўриш, белгиланган майдонларда дефолиация тадбирларини уюшқоқлик билан муддатида амалга ошириш топшириғини берди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz