Жарқўрғон туманида янги боғча фойдаланишга топширилди

Айни пайтда Сурхондарё вилоятида бўлиб турган Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов билан Жарқўрғон туманида бўлишди. Мутасаддилар дастлабки манзилда “Sag Agro Jarqo‘rg‘on” МЧЖ томонидан ҳомийлик асосида қуриб битказилган 50-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг янги 60 ўринли биносини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этишди.

Нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирокида мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.