Термиз шаҳрида лойиҳалар ижроси ва бунёдкорлик ишларининг бориши билан танишилди

Вилоят ҳокими Термиз шаҳри бўйлаб қатор объектларда олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан танишди. Аҳоли учун яратилаётган қулайликлар, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш тадбирларининг бориши кўздан кечирилди.

“Санъат саройи” ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, майсазорларни парваришлар учун суғориш тизимларини ўрнатиш жараёнлари масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Шу ернинг ўзида йўлларни таъмирлаш ва маҳаллаларда амалга оширилган ишлар тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, боғ қурилиши, “Нуронийлар маскани”, ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан ҳам танишилиб, ҳар бир манзилда масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.