Ангор туманида балиқчилик фермер хўжалиги фаолияти билан танишилди
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор туманида бўлиб, қатор лойиҳалар, ишлаб чиқариш корхоналари ва ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан танишди. Туманга ташрифнинг биринчи манзили “Баҳор” маҳалласи ҳудудидаги “Фаввора нур” балиқчилик фермер хўжалиги бўлди.
Балиқчилик хўжалигида умумий ер майдони 31 гектар бўлган 6 та сунъий сув ҳавзаcи ташкил этилган бўлиб, йилига 50 тонна балиқ етиштирилади. Лойиҳа доирасида 12 та доимий, 10 та мавсумий иш ўринлари яратилган.
Вилоят раҳбари фермер хўжалигининг балиқ етиштириш жараёнлари билан танишиб, тадбиркор билан лойиҳа истиқболи ва уни кенгайтириш ҳамда ривожлантиришдаги мавжуд муаммолари юзасидан суҳбатлашди. Тадбиркорга зарур тавсиялар берилди. Масъулларга тадбиркорнинг муаммоларини ҳал қилиш топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz