Ангор туманида 17 млн евролик чармдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда
Ангор туманида “Top Qualty Brand” МЧЖ томонидан йилига 120 млн квадрат метр ёки 220 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқариш қувватига эга чармдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа тўлиқ қувватда ишга туширилгач 300 та иш ўрни яратилиши белгиланган бўлиб, ҳозирда Италия ва Туркия давлатларидан келтирилган ишлаб чиқариш дастгоҳларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Корхонанинг ишга туширилиши ички бозорни сифатли пойабзал ва чарм атторлик маҳсулотлари билан таъминлаш имконини беради. Йиллик экспорт ҳажми 5 млн долларга етказилиб, бюджетга тушум 5 млрд сўмга ортади.
Вилоят ҳокими мазкур лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Тадбиркор билан суҳбатда, лойиҳани белгиланган муддатда амалга ошириш, иш ўринларини тўлиқ яратиш бўйича тавсиялар берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz