Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Ангор туманида 1,2 млрд сўмга таъмирланган оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди

Ангор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-сонли оилавий поликлиникаси “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2022 йил 2-мавсумида лойиҳа қиймати 1,2 млрд сўм мукаммал таъмирлаш таклифи билан ғолиб бўлиб, реконструкция ишлари олиб борилди. Ҳудуддаги 2 та маҳалланинг 7,5 мингдан ортиқ аҳолисига хизмат кўрсатувчи ушбу поликлиниканинг таъмирдан чиқарилган янги биноси бугун фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, маҳалла нуронийлари, тиббиёт ходимлари иштирок этишди. Янгиланган бинода фаолият бошлаган оилавий поликлиникада яратилган шароитлар, “Электрон поликлиника” тизимини жорий этиш бўйича олиб борилган ишлар билан танишилди.

Тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш, малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.