Узун туманидаги 8 та маҳаллада ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилади
Куни-кеча Олий Мажлис Сенати аъзоси, 60-Файзова сайлов округидан сайланган депутат, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Узун тумани “Нурафшон” маҳалласида сайловчилар билан учрашув ўтказди. Унда сайловчиларнинг мурожаатлари тингланди ва уларни қийнаб келаётган масалалар масъуллар иштирокида ўрганилди.
Фуқаролар томонидан асосан, йўлларни тошлаш, асфальтлаш, кўприк таъмири, қабристон учун ер ажратиш, дарё қирғоқларини муҳофазалаш, ичимлик ва оқова суви билан таъминлаш, электр таъминотини яхшилаш, бетон устунлар ва трансформатор ўрнатиш, мактаб қуриш каби масалалар ўртага ташланди. Ҳар бир масалани батафсил ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш бўйича туман раҳбарлари ва соҳа масъулларига аниқ муддатлар билан вазифалар юкланди.
Вилоят раҳбари аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, ҳудуддаги 8 та маҳаллада, хусусан, “Нурафшон”, “Ўланқул”, “Ўрмончи”, “Файзова”, “Сурхон”, “Файзобод”, “Маданий турмуш” ва “Хурсанд” маҳаллаларида кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини олиб бориш мақсадида “Нурафшон” маҳалласида Штаб фаолиятини йўлга қўйиш, зудлик билан ишларни бошлаш бўйича кўрсатма берди.
Ҳозирда штаб фаолияти йўлга қўйилиб, 8 та маҳалладаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ишлари бошланди. Ушбу маҳаллаларда ишлар якунлангач, бошқа маҳаллаларда ҳам учрашувлар ўтказилиб, инфратузилмани яхшилаш ишлари олиб борилади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz