Ангорда қурувчилар билан учрашув ўтказилди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор тумани “Шарқ гули” маҳалласида бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди ва қурувчилар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда кўркам ва замонавий биноларни бунёд этаётган уста бинокорларнинг фидокорона хизматлари эътироф этилиб, уларга совғалар топширилди. Вилоят раҳбари қурилиш соҳаси масъулларига массивдаги турар-жойлар қурилишини сифатли амалга ошириш, ишларни қисқа муддатларда якунлаб, хонадонларни ўз эгаларига топшириш бўйича кўрсатмалар берди.
Ангор тумани “Шарқ гули” маҳалласида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида ҳозирга қадар 9 та турар-жой фойдаланишга топширилган. Шунингдек, 4 тасида ички пардозлаш, 4 тасида ташқи фасад қисмини бўяш ишлари олиб борилмоқда. Ҳудудда яна қўшимча 6 та турар жойлар қурилиши лойиҳалаштирилган бўлиб, ер ишлари бошланган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz