Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёда қурувчилар меҳнати шарафланди

Юртимизда ҳар йили август ойининг иккинчи якшанбаси қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан сурхондарёлик соҳа ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, Янгиланаётган Сурхондарёнинг янги қиёфасини барпо этиш, шаҳар ва туманлар тараққиётини таъминлаш, аҳолимиз ҳаётини янада обод ва фаровон этишда ўзларининг муносиб хиссаларини қўшаётган моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморлар, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар вакиллари – минг-минглаб бунёдкор қурилиш соҳаси ходимларини байрам билан муборакбод этди.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятимизда жами 2 мингдан зиёд объектларда 2 трлн 471 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилгани, инвестиция дастури доирасида 35 та мактаб, 21 та мактабгача таълим ташкилотлари ва 3 та олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, 300 ўринга мўлжалланган “Тиббиёт кластери” қурилиши жадаллик билан амалга оширилаётганлиги, шунингдек, Президентимизнинг вилоятга ташрифидаги топшириқлар баёнига асосан 61 та мактабда ҳамда боғча, соғлиқни сақлаш объектларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Қурувчиларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига “Тўпаланг” сув омборидан Термиз шаҳри ва 11 та туманнинг 1 млн 700 минг аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминловчи мега лойиҳа амалга оширилаётганлиги, аҳолига муносиб турар жой бинолари қурилишини таъминлаш мақсадида “Янги Ўзбекистон” массивларида 5 090 ҳонадондан иборат 145 та, шунингдек, тадбиркорлик субектлари томонидан 5 956 хонадондан иборат 101 та кўп қаватли уй-жойлар қурилаётганлиги қайд этилди.

Қурилиш соҳасининг бир гуруҳ вакилларига вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари тантанали топширилди.

Тўкин дастурхон атрофида давом этган тадбирда эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари, Феруза Жуманиёзова, Севинч Исмоилова ва Осман Наврўзов каби хонандаларнинг чиқишлари байрамга кўтаринки кайфият бағишлади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.